- Ва алайкум ассалом! Албатта гуноҳ иш қилгансиз. У Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган илмни даъво қилса, шайтонни ишини қилса сиз ундан қўрқиб ўтирсангиз мусулмончиликка тўғри келадими? Аллоҳ таоло "Луқмон" сурасида марҳамат қилади:
إِنَّ اللَّهَ عِندَهُ عِلْمُ السَّاعَةِ وَيُنَزِّلُ الْغَيْثَ وَيَعْلَمُ مَا فِي الْأَرْحَامِ وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ مَّاذَا تَكْسِبُ غَدًا وَمَا تَدْرِي نَفْسٌ بِأَيِّ أَرْضٍ تَمُوتُ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ
34. Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани ҳам У билур. Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир. Валлоҳу аълам!