Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик ҳақида

10:33 / 11.05.2017 | Сохиба | 3574

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, турмуш ўртоғим чет элда ишда. Аллоҳ насиб қилса Қурбон хайитида қурбонлик қиламиз деяпти. Шунга мен қўй олиб сўйдирмоқчи бўлсам бу ишни қоидаларини билмиман. Сўйганда “Аллоҳ турмуш ўртоғимни қурбонлигини қабул эт” деб айтсам бўладими? Чунки мен қурбонлик қилган жонни қони ерга тушмасдан қурбонлик эгасини гунохларини Аллоҳ кечиришини эшитгандим.  Яна бу қурбонликни савоби менга ҳам яъни аёлига ҳам етадими? Ўтган йили ният қилиб қурбонлик қилдик, лекин қонун қоидаларини деярли билмаганимиз учун индамай “Аллоҳ қабул эт” деб сўяверганмиз. Саволим хато бўлса узр, жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда қурбонлик бўлими берилган. Ундан қурбонликка оид масалаларни билиб оласиз. http://fiqh.uz/index.php/ibodat/halol-harom/soyishlar http://fiqh.uz/index.php/ibodat/halol-harom/soyishlar/739-urbonlik-ilish-duosi

Топ рейтинг www.uz Openstat