Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аҳли сунна ва жамоа

00:00 / 07.06.2010 | eski savollar | 2143
Шайх ҳазратлари, Аллоҳ сизни биз мусулмонларни ислом зиёси ила ма'рифатлантириш ё'лида қилаётган улкан ишларингиз учун О'з даргоҳидан чэксиз ажру-савоблар ато этиш ила мукофотласин, иншоаллоҳ. Шу аснода сизга ушбу ҳизматларингиз учун ташаккурлар айтган ҳолда бир неча саволлар ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз: Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизнинг 2- жузини о'қишим жараёнида менда бир неча саволлар пайдо бо'лди. Ушбу саволлар мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: 1. Ҳазрат, сиз "Ҳадис ва Ҳаёт" нинг 2-жузи, 3-боб "диннинг фазилатлари ҳақида", 131-бетда "Аҳли сунна ва жамоа мазҳабига Молик, Саврий ва Авзо'ийлар ҳам киради" деб ёзгансиз. Ҳазрат, агар лозим топсангиз ушбу мазҳаблар ҳақида ҳам қисқача ма'лумот бериб о'тсангиз, чунки улар ҳақида бизда умуман илмий тасаввур мавжуд эмас. 2. Юқорида тилга олинган Молик, Саврий ва Авзо'ий мазҳабидагиларга биз қандай муносабатда бо'лмог'имиз даркор. Уларни ҳам муслим биродарларимиз ҳамда ақийдавий ва фиқҳий жиҳатдан то'г'ри ё'лдаги диндош биродарларимиз деб билишимиз лозимми ? Ёки аксинчами ? 3. Ҳазрат, шу аснода яна бир савол ила мурожаат этишга ижозат бергайсиз, о'зи Аҳли сунна ва жамоа мазҳабига қайси мазҳаблар киради ? Ҳазрат, сизнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" асарингизнинг 17-жузини о'қишим жараёнида менда бир неча саволлар пайдо бо'лди. Ушбу саволлар мазмунини қуйида баён этишга ижозат бергайсиз: 4. Қуйидаги ҳадисга ко'ра: Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Унинг қўлида мис узук бор эди. У зот унга: «Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқдаман!?» дедилар. Бас, у (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра у яна бир бор келди. Унинг қўлида темир узук бор эди. У зот унга: «Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар. Бас, у (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра: «Эй Аллоҳнинг Расули, уни нимадан қилишим керак?» деди. У зот: «Уни кумушдан қил ва бир мисқолга етказма» дедилар». Сунан эгалари ривоят қилган. Юқоридаги ҳадиснинг шарҳида сиз : Исрофдан қочиш мақсадида узукка бир мисқолга етмагудек кумуш сарфласинлар. - дегансиз. Ушбу иборани бироз тушуна олмадим. Исрофдан мурод нима ? Масалан бир инсон бир эмас икки мисқолли узук тақишга ҳам қурби етгудек ҳолатда бо'лиши мумкунку ? Шуни тушунтириб берсангиз, ҳазрат. 5. Юқоридаги ҳадиснинг шарҳида "тақво жиҳатидан узук тақмаган ма'қул" деган ма'нодаги ма'лумотни бергансиз. Бундан мурод, узук ила безаниш орқали кибрга ё'л тутиш ҳавфи борлигиданми, ёки бошқа сабаблар ҳам мавжудми ? Я'ни, буни ҳам, агар лозим топсангиз, тушунтириб о'тсангиз ҳазрат. Жавобларингиз учун олдиндан ташаккур. Аллоҳ илмингизни янада зиёда ва мартабангизни О'з ҳузурида янада улуг' қилсин. Аллоҳим қилаётган ҳайрли ишларингизни янада баракотли ва бардавом айласин. Қимматли вақтингизни олганим учун рози бо'лгайсиз. Аллоҳ сизни ва оила а'золарингизни ҳамиша О'з паноҳида асрасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Молик дейилганда тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаблардан бири моликий мазҳаби кўзда тутилган. Бу мазҳаб ва унинг имоми Имом Молик ибн Анас роҳматуллоҳи алайҳи ҳақида жуда кўп ёзганмиз, топиб ўқинг.- Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳи тобеъийнлардан бўлганлар ва у кишининг фиқҳда ўзларига хос мазҳаби бўлган. Аммо бу мазҳаб тарқалмай қолган.- Абдурроҳман Авзоъий раҳматуллоҳи алайҳи ҳам худди Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳи каби бўлганлар. Уларнинг мазҳабини тутганлар йўқ. Шунинг учун, бу ҳақда кўп гапирилмайди.2. Мазкур зотлар улуғ олим ва мужтаҳидлардир. Уларнинг ҳаёти ва илмий ишлари барчага ўрнакдир. У зотлар мусулмон умматига фахр бўлган алломалардир. Уларни фақат яхшилик билан эсланади ва ҳақларига дуолар қилинади.3. АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОАҚуръони Карим ва Суннат таълимотлари асосида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари услубида ақийда масалаларини ёритадиганларга аҳли Сунна ва жамоа номи берилган. Аҳли Сунна ва жамоанинг ақийда бобидаги таълимотлари улуғ имомлар томонидан тўпланиб, тартибга солинди. Охири келиб ақийдавий мазҳаб бўлиб шаклланди ва ўз имомларига ҳам эга бўлди.Аҳли сунна вал жамоа исми бундан аввал ҳам бор эди. Аммо кейинроқ турли фирқаларга муқобил ўлароқ айни шу исмни ишлатила бошланди. Аҳли сунна деганда суннатга юрганларнинг йўли ва ҳадисга амал қиладиганлар деган маъноларни кўзда тутилган. Бу борада имом ал-Ашъарий ва ал-Мотуридийлар аҳли Сунна ва жамоанинг ақийда бўйича имомлари деб тан олиндилар. Бу икки имом Ислом оламининг икки тарафида – Ашъарий басралик, Мотуридий самарқандлик бўлса ҳам ва бир – бирлари билан кўришмаган бўлсалар ҳам бир хил ишни бир хил вақтда, бир хил тарзда адо этганлари ҳамда икковларини бирданига аҳли сунна ва жамоа мазҳабининг имоми деб эътироф қилишини бу мазҳабнинг ақийдаси доимо барча юртларда маълум ва машҳур эканига ёрқин далилдир.4. Бир тонна мисга қурби етиши ҳам мумкин. Аммо бу каби ишларда қурби етишига қараб эмас. Динимиз таълимотига қараб иш юритилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилганларига эргашилади. У зот доимо исрофдан қочганлар. 5. Мулоҳазангиз тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat