Ассалому алайкум! Имом қироатда тутилиб қолса, унга унитган оятни эсига солиш учун оят бошини ўқишса хоҳ имомнинг хоҳ муқтадийнинг намози бузилмайдими?
2. Бир одам масжидга кириб жамоатни шом намозининг учинчи ракатида топса, охирида ўзи ёлғиз, икки ракатни орасида ташаҳҳудга ўтирмаган ҳолда ўқиб тамомлайдими?
3). Мусбуқ бу ҳолатда биринчи ракатни ўқиб бўлдим, деб ҳисоблайдими ё учинчи?
Ва алайкум ассалом! 1). Бузилмайди. 2). Ҳар бир ракъатдан кейин ташаҳҳудга ўтиради. 3). 3-ракъат билан кейинги ўқиган 1 ракъати 2 ракъат ҳисобланиб, ортидан ўтириши вожиб. 3-ракъатга етиб келган одам зам сураси йўқ 3-ракъатни ўқиган бўлади. Туриб 1 ракъат зам сурали ўқиб, ташаҳҳудга ўтиради, кейин яна туриб зам сурали ўқиб намозини тугатади. Валлоҳу аълам!