Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр-хотин закоти

11:58 / 30.03.2018 | Хушнуд | 3574

Ассалому алайкум! Уйланганимга 4 йил бўлди. Алҳамдулиллоҳ,  шу пайтгача фақат ўзим ишлаб,  шу пуллардан закот берардим. Энди бу йил хотиним хам ишлаяпти, ярим йил бўлиб қолди, энди закотни қандай хисоблашни билмай қолдим..  Мен ишлаган пулларга хотинимни ишлаган пуллари хам аралашиб кетди, закот пули қандай хисобланиди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тахминан ажратасиз ва ўзингизники деб билган миқдордан закот берасиз. Савол: Эр-хотин биргаликда тижорат қилсалар закотларини қандай адо қиладилар? Жавоб: Аввало эр-хотиннинг мулки аниқ тайин қилинган бўлиши лозим. Чунки, икковларидан бирлари вафот этса, тақсим қилинадиган мерос тайин бўлишлиги шарт. Агар ажратиб тайин қилиб олмаган бўлсалар, у ўртадаги молни икки томонга тақсимланганда ҳар бирига нисоб миқдорича мол тегса, икковларига ҳам закот лозим бўлади. Агар тақсим қилинса, иккалаларига теккан улуш белгиланган закот нисобига етмаса, у ҳолда закот бермайдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat