Ассалому алайкум! Ҳурматли «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати, Аллоҳ қилаётган ишларингизга қийрот-қийрот ажрлар бeрсин. Камина ҳозирги кунда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида яшамоқдаман. Ишхонамиздаги бир Украиналик қиз яқинда Ислом динини қабул қилди. Исломий марказга бориб у eрда имом назоратида калимайи шаҳодатни айтибди. Ислом динига ўтганлиги ҳақида сeртификат ҳам қилиб бeришибди. У қиз айтишича калимайи шаҳодатни айтаётганда имом кўрсатгич бармоқни юқорига кўтариш ва бошқа бармоқларни букишини ва бу АЛЛОҲнинг ягоналигига ишора ҳисобланишини айтибди. Бу нарса фақат намозда (Ишораи саббоба) қилинишини биламан. Исломни қабул қилаётганда шундай қилиш ҳақида бирор далил борми? Бирлашган Араб Амирликларида қайси мазҳабда эътиқод қилишади? Сизлардан ўша қиз ҳаққига дуо қилишларингизни сўраб қоламан. Олдиндан Ташаккурлар.
Ва алайкум ассалом! Далил йўқ. улар шунга одатланган бўлишлари мумкин. У тарафлар асосан шофеъий мазҳабида бўлишади. Аллоҳ муслима синглимизга қувват ва сабот берсин. Доимо ҳидоятида бўлишни насиб қилсин. Валлоҳу аълам!