Ассалому алайкум! Бир марузада уйланмасдан туриб Аллоҳдан фарзанд сўраб дуо қилиш хато деб эшиттим. Шу пайтгача мен Аллоҳдан мўмина жуфт ва фарзандлар билан ризқлантиришини сўраб келганман. Энди ўйлаб қолдим хато дуо қилиб қоймадиммикан деб. Уйланмаганлар қандай тўғри дуо қилишлари мумкин Аллоҳдан мўмина жуфт ва мўмин, солиҳа фарзандлар сўраб?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолога дуо қилишда одобга риоя қилиш керак. Бўлиши одатда амри маҳол бўлган нарсаларни дуо қилиб сўраб бўлмайди. Сиз Аллоҳ таолодан оила қурганингиздан сўнг солиҳ фарзанд билан ризқлантиришини сўрашингизда ҳеч қандай танглик йўқ. Қуръони каримда ушбу дуо ворид бўлган:
رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا
“Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт”. Валлоҳу аълам!