Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хазрат Умар (р.а.) сўзлари ҳақида

00:00 / 20.03.2010 | eski savollar | 3013
Ассалому алайкум Шайх хазратлари!Аллох таоло умрингизга ва ушбу хайрли ишларингизга барака берсин.Бир хадис шархидаИктибос:"Исҳоқ ибн Иброҳимдан, Муҳаммад ибн Рофеъдан, Абдурраззоқдан, Маъмардан, Ибн Товусдан, У отасидан, Ибн Аббосдан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, Абу Бакрнинг ва Умарнинг халийфалигини икки йилида уч талоқ бирталоқ эди. Бас, Умар ибн Хаттоб, албатта, одамлар ўзлари учун шошилмаслик бор ишда шошиладиган бўлиб қолишди. Агар уни улар учун ўтадиган қилиб қўйсак эди, деди ва ўтадиган қилди”.Муслим ривоят қилган." деб келтиргансиз.Афсуски бунинг шархини топа олмадик. Саволимиз: 1. 4 та мазҳаб уламолари бир овоздан уч талоқни уч талоқ хисоблашига Умар ибн Хаттоб (р.а.) хазратларининг ушбу сўзлари асосми ёки бунинг бошқа асослари хам борми? 2. Ўша аввалги икки йилда қўлланилган нарсани ҳозирда қўллаш мумкинми ва қайси ҳолларда?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бир лафз билан уч талоқ тушиши ҳақида тўрт мазҳаб уламоларининг далиллари кўп. Улардан баҳзиларини келтирамиз:1. Қурҳони Каримда талоқ ҳақида келган оятларда бир лафз билан айтилган уч талоқни учта тушишига ишора бор.2. Уваймир ал-Ажалоний хотини билан мулоҳана қилганидан кейин уч талоқ қўйган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бу ишини инкор қилмаганлар. Рукона Ибн Язийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб:«Эй, Аллоҳнинг Расули, мен ўз хотинимни «узил-кесил» талоқ қилдим», дедим.«У билан нимани ирода қилдинг?» дедилар у зот.«Бир талоқни», дедим.«Аллоҳга қасамми?» дедилар.«Аллоҳга қасам», дедим.«Ундоқ бўлса, ирода қилганингдек», дедилар».Абу Довуд, Термизий, Шофеъий ва ал-Ҳоким ривоят қилган.Биз «узил-кесил» деб таржима қилган ибора арабча матнда «ал-батта» - кесилган лафзи билан ифода қилинган. Бу талоққа қўшимча сифат зиёда қилиб зикр этишдир. Бу ҳолда, ривоятда кўрганимиздек, талоқ қилувчининг ниятига боғлиқ бўлар экан. Агар уч талоқни ният қилган эдим, деса гапи қабул қилинарди. Шунинг учун ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рукона розияллоҳу анҳудан қайта – қайта, қасам ичириб сўрадилар. Агар бир лафз билан айтилган уч талоқ битта тушадиган бўлганида бундоқ қилмас эдилар.3. Мусулмон уммати қадимдан бир лафз билан айтилган уч талоқ учта тушишига ижмоъ қилиб келган.4. Катта саҳобалардан кўплари ўзлари шу масала ҳақида савол тушганда уч талоқ тушиши ҳақида фатво берганлар.5. Қиёс қилинадиган бўлса, талоқ ҳам мулк ҳисобланади ва унинг эгаси хоҳлаганича тасарруф қилади. 2. Бу масалани ҳукум ҳаққи бор тараф ҳал қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat