Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Толибон

17:43 / 28.08.2021 | Oʻzbek tili va adabiyoti universiteti | 1678

Ассалому алайкум! Толибон ҳаракатининг бутун бир давлатни эгаллаб, ҳокимиятни қўлга киритишини баъзилар исломнинг ғалабаси деб ўйлаб, хурсанд бўляпти. Бу қанчалик тўғри? Толибонни тан олмаслик исломга душман бўлиш дейишяпти. Илтимос, шу масалага ҳозир айни долзарб бўлиб турган пайтда аниқлик киритиб берсангиз. Толибоннинг ғалабасига мусулмонлар хурсанд бўлиши керакми? Толибоннинг йўли тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундан бошқа ташвишингиз йўқми? Уларни муҳокама қилгандан кўра ўзимизни ҳолимизни ислоҳ қилганимиздан фойда кўпроқ эмасми? Толибонни йўлини тўғрилигини билдингиз, хўш нима ўзгарди? Ёки нотўғрилигини билдингиз, бунда нима ўзгарди? Аллоҳ томонидан буюрилган бирор вақт намозингизни ўрни тўлдирилдими ёки бирорта гуноҳингиз кечирилдими? Зиммамизда, билишимиз ва амал қилишимиз фарз бўлган қанча масалалар бор шуларни ташвишида бўлайлик. 

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ : النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ 

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. 
Сунани Доримий. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat