Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қариндош ва қўшни

11:57 / 18.05.2017 | Zinnura | 3809

Ассалому алайкум! Қариндош ва қўшни алоқаларини мустаҳкамлаш тўғрисида жуда кўп ҳадислар кeлган. Лeкин қариндош ёки қўшни бир сўз билан айтганда инсон қиёфасидаги шайтон бўлсачи? Бунинг ҳукми қандай? Бундай вазиятларда аслида ким қариндошлик ва қўшнилик алоқаларини узган ҳисобланади? Аҳир динда ўзига ҳам  ўзгага ҳам зарар eтказиш йўқку. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!
عَنْ أَبِي أَيُّوبَ الْأَنْصَارِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا يَحِلُّ لِرَجُلٍ أَنْ يَهْجُرَ أَخَاهُ فَوْقَ ثَلَاثِ لَيَالٍ، يَلْتَقِيَانِ فَيُعْرِضُ هَذَا وَيُعْرِضُ هَذَا، وَخَيْرُهُمَا الَّذِي يَبْدَأُ بِالسَّلَامِ
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кишига ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаш ҳалол эмас. Учрашиб қолишганда бу ҳам юз ўгириб кетади, у ҳам юз ўгириб кетади. Икковидан яхшиси биринчи салом берганидир». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Аллоҳ таоло “Шууро” сурасида марҳамат қилади :
وَجَزَاء سَيِّئَةٍ سَيِّئَةٌ مِّثْلُهَا فَمَنْ عَفَا وَأَصْلَحَ فَأَجْرُهُ عَلَى اللَّهِ إِنَّهُ لَا يُحِبُّ الظَّالِمِينَ۝
40. Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир. Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У Зот золимларни севмас.
Адолат юзасидан иш тутиш Исломнинг барча ишларида ўз аксини топган. Ҳатто ўзига нисбатан қилинган зулм учун ўч олишда ва ўзини ҳимоя қилишда ҳам адолатли иш тутиш жорий қилинган.
«Ёмонликнинг жазоси ўз мислидек ёмонликдир».
Яъни мусулмон кишига бирор душманлик етса, худди ўша миқдор ва шаклда жавоб қайтариш керак бўлади. Ундан орттирмаслик лозим. Чунки ёмонлик ўз ўрнида қайтарилмаса, авж олиб кетади. Ёмонлигига жим қараб турилганини кўрган ёмон кимса андишанинг отини қўрқоқ қўйиб, яна ҳам кўпроқ ёмонлик қилишга ўтади.
Аммо ёмонликни ўз ўрнида қайтаришга қодир бўла туриб, ўша умумий қоидадан истисно тариқасида
«Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир».
Афв этиш тажовузкорни жазолаш имконига эга бўла туриб, бағрикенглик ила кечириб юборган одам томонидан бўлади. Ким золимдан ўч олишга қодир бўла туриб, уни афв этса, сўнгра золимни ислоҳ қилишга уринса, унга Аллоҳ таолонинг ҳузурида ажру савоблар бўлади. Мазлумнинг ундан ўч олишга қодир бўла туриб, аммо унга ўхшаб, пасткашлик қилмай, аксинча, олийжанобларча кечириб юборганини кўрган золим хижолат бўлади ва ўзини ўнглашга ҳаракат қилади.
«Албатта, У Зот золимларни севмас».
Демак, золим шундай ҳам Аллоҳнинг ғазабига учрайди. Зулми учун Аллоҳ таолонинг Ўзидан жазо олади. Агар фазилат йўлини тутмай, умумий қоидага амал қилиб, золимга ўз ёмонлиги мислида жавоб қайтариш ўрнига, ундан ошириб юборилса ҳам, зулм бўлади. Буни ҳам Аллоҳ суймайди. Ушбу жумла икки томонни ҳам зулмдан қайтармоқда. ("Тафсири ҳилол" китобидан).
عن أبي خراش حدرد بن أبي حدرد الأسلمي، ويقال السلمي الصحابي رضي الله عنه أنه سمع النبي صلى الله عليه وسلم يقول: "من هجر أخاه سنة فهو كسفك دمه".رواه أبو داود بإسناد صحيح
Абу Ҳадрад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким биродарини бир йил тарк қилса, уни қонини тўккани каби бўлади” дедилар.
Абу Довуд ривояти.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تُفْتَحُ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ يَوْمَ الْاِثْنَيْنِ وَيَوْمَ الْخَمِيسِ، فَيُغْفَرُ لِكُلِّ عَبْدٍ لَا يُشْرِكُ بِاللهِ شَيْئًا، إِلَّا رَجُلًا كَانَتْ بَيْنَهُ وَبَيْنَ أَخِيهِ شَحْنَاءُ، فَيُقَالُ: أَنْظِرُوا هَذَيْنِ حَتَّى يَصْطَلِحَا، أَنْظِرُوا هَذَيْنِ حَتَّى يَصْطَلِحَا، أَنْظِرُوا هَذَيْنِ حَتَّى يَصْطَلِحَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаннатнинг эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очиладир. Шунда Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмаган банда мағфират қилинадир. Ўзи билан биродари ўртасида кин-адоват бор кишигина мағфират қилинмайди. (Балки «Манави иккови ўзаро ярашгунларича кутинглар! Манави иккови ўзаро ярашгунларича кутинглар! Манави иккови ўзаро ярашгунларича кутинглар!» дейилади», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, ва Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat