Ассалому алайкум! Мен қурилиш факултети талабасиман. Бизларда чизмалар сотилади, масалан детал. 1. Талабаларга пулга чизиб берсам бўладими? Чизиб бераман деб ваъда бериб келишган эдим. 2. Энди вадамни ўринлайманми? 3. Агар пул олиб қўйган бўлсам пулин нима қилишим керак?
– Ва алайкум ассалом! Талабалар ўзлари бажаришлари лозим бўлган ишга кўмаклашишингиз ёлғон ва кўзбўямачиликка ҳисса қўшишдир. Ваъда берган бўлсангиз ҳам бажарманг, пул олиб қўйган бўлсангиз қайтаринг. Валлоҳу аълам!