Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илм ўрганиш ҳақида

18:18 / 28.02.2020 | Abbos | 1562

Ассалому алайкум! Бир таниш дўстим бор, яқиндан бери илм олишга анча киришганди, бир куни "Гуноҳ ва кабиралар " китобида сийдикдан сақланмаганлик оқибатида қабрда азобланаётганлик ҳақидаги гапни ўқиб қолади ва шу билан бир вақтда бир домланинг қайсидир маърузасидаги "билмаганга гуноҳ йўқ" мазмунидаги гапини эшитади. Шундан сўнг илм ўрганишни буткул деёлмайману анча сусайтирди, "билиб туриб амал қилолмайман" деб чўчияпти, шундай ҳолатда нимани маслаҳат берасизлар? Шахсий фикрим илм ўрганиш яхши, лекин менинг ҳам дўстим каби фикрим бироз чалкашган. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Инсон вафот топгунича турли ҳалокатга солувчи чуқурларга тушиб кетади. У чуқурлар инсонни тўғри дўзахга тушириб қўяди. У чуқурлар Аллоҳ ҳаром қилган ишлардир. Инсон хоҳласа ҳам хоҳламаса ҳам ўша чуқурлардан ўтиб боради. Уларга тушмасликнинг бир йўли ўша чуқурларни қаерда эканлигини таниб, улардан сақланишдир. Билиб қолсак амал қилолмай қоламан деб айтиш ўзини қайсидир бир чуқурларга ташлаган билан баробар бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat