Ассалому алайкум! Адашмасам биз нафсимизни маломат қилишимиз керак. Алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз. Лекин дуоларимизда мен мунофиқ ёки фосиқ, (адашган, гуноҳкор шу маънода) бандангни Аллоҳим кечир деб дуо қилсак бўладими? Бу куфр бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг ҳузурида ўзининг гуноҳкор, айбдор, хор эканлигининг изҳори сифатида айтса зарари йўқ. Аммо ҳадиси шарифларда бундай лафздаги дуолар ворид бўлмаган. Шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига ўргатган дуоларни қилганимиз афзал ва ижобатга яқинроқдир. Ҳадис ва Ҳаёт китобининг 35-жузини ўқинг. Валлоҳу аълам!