Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, намоз ёки ибодатимиз сўнгида қўлимизни дуога кўтарганда энг аввал Аллоҳ таолога ҳамд-у санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар билан дуони бошлаймиз. Ундан сўнг дуо қилишни қай тартибда давом эттирсак, яъни гуноҳларга авф сўрашлик, ибодатта бардавомлик ёки юртга тинчлик ва ҳоказо сўрасак, ибодатда энг чиройли ҳолатда дуо қилган бўламизми?
Ва алайкум ассалом! Бўласиз. Валлоҳу аълам!