Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, маълумот ўрнида алкоголсиз пиво ҳақида ёзмокдаман. Ўйлашимча бу ишлаб чиқарувчиларнинг навбатдаги найранги. Шундай пиво идишини синчиклаб ўқисам “спирт миқдори 0,5%дан кўп эмас” деган ёзуви бор экан!
Ва алайкум ассалом! Ундай нарсани ичмаслик керак. Улуғларимиз мубоҳ нарсаларни ҳаромга олиб бормасин деб тарк қилишгани кўп китобларда ривоят қилинган. Шайтон ҳам кишини бирданига зино қилдирмайди. Аста-секин диний савол-жавобларни, кейин дунёвий ҳамдардликларни, кейин тез-тез гаплашиб амру-маъруф қилишни йўлга қўйиб охири зино қилдиради. Аввалда алькоголсиз пиво, кейин градуси оз экан дейди, кейин ҳамма пиво ҳалолга чиқади. Тақводор инсон алкоголсиз бўлса ҳам истеъмол қилмаслиги керак. Ҳозирда қанча-қанча зинолар эркак ва аёлни салом беришидан келиб чиқмоқда. Жоиз эмас десангиз “салом беришдан қайтаряпсизми” дейди. Валлоҳу аълам!