Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол ва Ҳаром

18:22 / 18.01.2022 | Sevara | 891

Ассалому алайкум! Мен бир танловда иштирок этгандим. Танлов шартлари бир нечта эди: танлов ўтказаётган каналга обуна бўлиш (телеграмда); танлов ҳақида хабарни ўзининг 10 та дўстига юбориш; танлов ҳақидаги постнинг остидаги изоҳга саҳиҳ боълган ҳадислардан ёзиш; юқоридаги барча шартлар бажарилганидан соънг, уларни ссреэн шот қилиб, танлов ҳақидаги пост коментариясига ташлаш. Мен ҳам юқоридаги шартларни бажардим ва бир программадан ҳадис ёздим. Танловда бирорда программадан фойдаланиш мумкин эмас деб айтилмаганди. Энг кўп саҳиҳ ҳадис ёзганлар орасида 2-бўлибман. Ўринлар сони 3 та эди. Менга ҳам қолганлар қатори китоб ҳадя қилишди. Китоб Зиёвуддин Раҳимнинг "Ислом ақийдаси" китоблари эди. Конкурслар ҳақидаги видеони ЁуТубеда кўрганимдан сўнг, мен хато иш қилиб қўйдиммикан, ножоиз танловда қатнашдиммикан, деган фикр хаёлимдан ўтди. Шунинг учун сизларга савол билан мурожаат қилмоқдаман, Юқоридаги танлов ҳақида худди гиwэаwайлар кабими? Бу китобни нима қилишим керак? Ўзимда олиб қолишим мумкинми? Жавобларингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Алдов ишлатиб олганингиз учун китобни бирон муҳтожга беринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat