Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳлар ҳаммага тенг ёзиладими?

00:00 / 07.03.2007 | eski savollar | 2726

Ассалому алайкум ҳурматли Шайх жаноблари! Сизга бир саволим бор. Гуноҳлар ҳаммага тенг ёзиладими ёки одамига қарабми?Бизнинг оғайниларимиз ичида иккита бизнесмен (тадбиркор) ошнамиз бор. Иккови хам 5-6 йилдан бери тижорат билан шуғулланишади, фирмалари ҳам бор. Биттаси 3 йилдан бери намозхон бўлиб қолди. Охирги пайтлари иккалови кўп баҳслашадиган бўлиб қолди. Биттаси айтадики: оғайни, бизнесни ташла, чунки сен пулни деб биринчидан, ора-чурада намозларни қазо қилаяпсан, Жумаларга бормаяпсан иккинчидан кўпрок фойда кўриш учун турли ташкилотларга, налогга ва ҳоказога пора бераяпсан (чунки пора бермаса заводдан олган маҳсулотини вақтида ололмайди ва пули 1-2 ой туриб қолади), учинчидан, оборотга пул керак бўлиб қолса, судхўрлардан пул оласан, тўртинчидан айрим пайтларда, сотаётган молинга 100% ҳам фойда (барча чиқимлар ва солиқлардан ташқари) қўйворасан. Сенга шу маҳсулот бошка сотувчиларга нисбатан икки баробар арзон тушган бўлса ҳам, ўшалар билан тенг ёки улардан ҳам қимматроқ сотасан. Уламоларимиз тавсия килган фойданинг миқдори – энг кўпи 33%. Бундан ташқари дўконларингдаги торозиларни неча йилдан бери текширмайсан. Сотувчиларинг маҳсулот келиб, сотилиб бўлгандан кейин ошиғи билан чиқиб қолса - индамай қўяверасан. Демак, торозинг сенинг фойданга ишлаетганини билиб - чора кўрмайсан. Шуларнинг ҳаммаси катта гуноҳдир. Буларни гуноҳлигини намоз ўқиган хам ўқимаган ҳам билади. Лекин намозхонларга бошқаларга нисбатан бир ҳил гуноҳ учун 10 баробар кўпроқ ёзилади экан. Шунинг учун ё бизнесни бутунлай ташла (шунга шароити бор) ёки пора бермайдиган вариантларига ўт. Шунга намозхон биродаримиз жавоб беради: мен сендан фарқлироқ намозларимда ҳар куни Худодан қилган гуноҳларим учун кечирим сўрайман. Сен мендан кўра кўпрок гуноҳга ботаяпсан, чунки намоз ўқимайсан ва кечирим сўрамайсан. Бир хил қилмиш учун гуноҳи ҳаммага тенг ёзилади, у ким бўлишидан қатъий назар.Ҳали намозхонлик йўлига кирмаган оғайнимиз шунга жавоб беради: - Сен намозларингда Аллоҳдан кечирим сўраб, эртасига тавба қилишни ўрнига, яна шу ишларни давом эттираяпсан. Намозхонлик йўлига кирганингдан кейин, сен ҳалол бўлиб, покланиб, маъсулиятни сезадиган бўлишинг керак. Бу ишларинг билан бошқа намозга кираман деганларга нотўғри ибрат кўрсатяпсан.Ҳурматли Шайх жаноблари! Илтимос шу масалага изоҳ беринг, яъни, намозхонлар бошқаларга нисбатан (иккалови хам қилаетган ишини гуноҳлигини билган ҳолда) хақиқатдан ҳам гуноҳи кўпроқ ёзилиши ростми? Шу гап тўғри бўлса неча баробар кўпроқ ёзилади? Шу қаторда айрим ўзини мўмин деб юрган ва шунақа ножўя ишларни (пора бериб, судхўрлардан пул олиб ва ҳоказо) қилиб юрган биродарларимиз, энди динга кириб бораман деган бошқа биродарларимизга қанақа ўрнак кўрсатаетганлиги тўғрисида ўз муносабатингизни айтиб ўтсангиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳлар ҳаммага тенг ёзилади. Намоз ўқиганга гуноҳ ўн баробар ёзилади деган гап йўқ. Гуноҳни билиб туриб қилган билан, гуноҳлигини билмай қилган орасида фарқ бор. Билиб туриб қилган оғир. Сизларнинг тортишувингизда бенамоз ўзини намозхонда афзал қилиб кўрсатмоқда бу мутлақо нотўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat