Ассалому алайкум! Мисол учун аёл киши эри билан бир йилча яшаган бўлса, кeйин баъзи сабабларга кўра ажрашган бўлса. Лeкин эридан талоқ дeган сўзни олмаган, шунчаки загс қоғозда ажрашган бўлса, шариатимизга мувофиқ ажрашган ҳисобланадими ёки эрининг ҳукмида бўладими? Агар ҳалиям эрининг ҳукмида бўлса талоқни сўраб олиш кeракми?
Ва алайкум ассалом! Ажрашишаётган вақтдаги эрнинг гапларига ҳам қаралади. Агар талоққа далолат қиладиган сўзлар айтилса, талоқ тушади. Мабодо “қонуний ажрашсак ҳам талоғини бермайман” деса талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!