Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрим бошка аёлга уйланмокчи

00:00 / 20.08.2010 | eski savollar | 3378
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари,Килаётган ишингизда Аллохнинг узи мададкор булсин.Мени бошимга бир мусибат тушди. Шу масалада сизнинг маслахатингизни сурамокчи эдим.Эрим узи билан ишлайдиган бир аёл билан хуфёно учрашиб юрар экан. Бу нарсани у аёлнинг Эри билиб колиб у билан ажрашибди. Шу вокеадан сунг эрим уша аёлни никохига олибди ва у ва унинг болалари таъминлашига ахдлашибди. Мен буни билиб колиб роса каршилик килдим, аммо эрим тушунишни хохламади. Шундан сунг мени уйдагиларим олиб кетишди ва бироз вакт утгандан сунг Эрим у аёлни Талогини берганлигини укам оркали менга хабарини берди. Шундан сунг мен Яна эримни уйига кайтдим, аммо кейинчалик билсам Эрим уша аёл билан орани бузмаган экан ва яшашни давом эттираётган экан. Мен Эримга «нега ундай киласан», десам : «Чидасанг шу ! булмаса сени хам жавобингни бераман» деяпти. Сунгра, масалага ойдинлик киритиш максадида, мен у аёлга телефон килиб гаплашдим, ва ундан куйидаги жавобни олдим: «Эрингиз узи мени куймаяпти, хавотир олма, бирга яшаймиз деб, Эрингиз мени уз никохига хуфёна олганди. Вазият кескинлашгач, сенга номига талок бераман кейинчалик яна кайта никохлаб оламан деган». Мен билан Эримни бешта фарзандимиз бор, у аёлни 3 та фарзанди бор (олдинги эридан). Эрим моддий таъминлай олади хар икала оилани хам.Шайх хазратлари мен нима килай, маслахат беринг?1. Эримни хаки борми у аёл билан яшашга? Ахир талогини бердим деганди-ю укам оркали.Жавобингизни умид Билан кутаман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сабр қилинг. Талоқ масаласини ўзидан сўраб аниқланмаса, бир нарса дейиш қийин. Укангизга ёлғон гапирган бўлиши ҳам мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat