Ассалому алайкум! Қилаётган хайрли ишингизга Аллоҳим ривож берсин илохим. Ўзимниг 2 дона узугим, қолганини турмуш ўртогим олиб берган. Узугимдан рухсат сурамасдан биттасини садақа қилсам бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ўзингизни нарсангизга ўзингиз моликдирсиз. Хоҳлагандек тасарруф қилишингиз мумкин. Лекин эрингизни розилигини ҳам олсангиз, ораларингизда муҳаббатни зиёда бўлишига сабаб бўласиз. Валлоҳу аълам!