Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳайвонларда ақл неъмати борми?

00:00 / 29.09.2010 | eski savollar | 2979

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари. Сизларнинг ёрдамингиз керак бўлиб қолди. Жума маърузаларида кўп бор эшитганмизки, Аллоҳ фаришталарга ақлни берган, инсонга эса ақл ва нафсни берган, ҳайвонга эса фақат нафсни берган, ҳайвонда ақл йўқ. Яқинда бир танишим тўй қилиб, ҳаммага таниш бўлган Ислом Институтида ҳам дарс берадиган қори акани олиб келибди. Шу қори ака ҳам фақат ақл тўғрисида гапирдилар. Уларнинг фикрича ҳам ҳайвонга ақл берилмаган, ҳайвонлар ҳеч нимани тушунмайди ҳам, билмайди ҳам, умуман ақлни ишлатмайди. Ҳайвоннинг тили йўқ деб, ҳайвон тўғрисида ҳар хил гапларни гапириш мумкинми? Ҳайвоннинг ақли йўқ, дейиш ҳайвонларга нисбатан туҳмат бўлиб қолмайдими? Қуръонда: «Сулаймонга жин, инс ва қушлардан бўлган аскарлари тўпланиб, тизилган ҳолда турдилар. Улар чумолилар водийсига келганларида бир чумоли: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари билмасдан сизларни эзиб юбормасин», деди. (Сулаймон) унинг сўзидан табассум қилди ва: «Роббим, менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр этишимни ва Сен рози бўладиган солиҳ амаллар қилишимни насиб қилгин ва раҳматинг ила мени солиҳ бандаларингга қўшгин», деди. У қушларни текширди-да, деди: «Нега Ҳудҳудни кўрмаётирман ёки у ғойиблардан бўлдими? Ё мен уни шиддатли азоб-ла азобларман, ёки сўйиб юбораман, ё у менга очиқ-ойдин ҳужжат келтиради». Кўп ўтмай, у келиб, деди: «Мен сен билмаган нарсани билдим ва сенга Сабаъдан ишончли бир хабар олиб келдим. Мен бир аёлни кўриб қолдим. У уларнинг маликаси экан. Унга ҳар нарсадан берилган экан. Ҳамда унинг улуғ тахти бор экан. Мен унинг ва қавмининг Аллоҳни қўйиб, қуёшга сажда қилаётганларини ва шайтон уларга амалларини зийнатлаб, йўлдан тўсаётганини кўрдим. Улар ҳидоят топмаслар. Осмонлару ердаги сирларни ошкор қиладиган, махфий ва ошкор қилган нарсаларингизни биладиган Аллоҳга сажда қилмайдиларми?! Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У буюк Аршнинг Роббидир» (Намл сураси,17–26-оятлар).

Ҳайвонларда ақл бўлмаса, Сулаймон қандай гаплашган ҳамда ҳудҳуд ўзидан-ўзи Сабаъ шаҳрига бориб, малика ҳақида маълумот келтириши мумкинмиди? Менимча, ақли бўлгани учун ҳам бориб, билиб келган бўлса керак. Илтимос, ўз фикрингизни билдирсангиз, жавобингизни кутиб қоламан.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! «Ақл» сўзи аслида «туяни кетиб қолишдан қайтариш учун боғлаб қўйиш»ни англатувчи сўздан олинган. Инсоннинг ақли эса эгасини зарарли нарсалардан тўсади. «Ақл» лафзи турли маъноларда ишлатилади. Биринчиси – нарсаларнинг ҳақиқатини идрок қилиш бўлиб, илмнинг суратидан иборат бўлади. Иккинчиси – илмларни идрок этувчи билимдир. Яна илмни қабул қилиш учун тайёрланган қувват ҳам «ақл» дейилган. Бошқа бир таърифга кўра, «ақл» Аллоҳ таоло инсонга ато қилган қувват ва табиий ҳис бўлиб, у ила инсон назарий ишларни идрок қилади ва шу билан ҳайвондан ажралиб туради. Яна бир таърифга кўра «ақл – қалб ёки миядаги руҳоний нур бўлиб, унинг воситасида зарурий илмлар идрок қилинади».

Шунинг учун ҳам сиздан бошқа ҳеч ким «Ҳайвоннинг ақли бор», демаган ва демайди ҳам. Сизнинг назарингизда ҳайвоннинг ақли бўлиб кўринаётган нарса араб тилида «ғарийза», ажнабий тилларда «инстинкт», «природное чувство», «побуждение», «интуиция» дейилади. Агар ҳайвоннинг ақли бўлганда, улардан баъзилари инсонларга гўшт бўлиб юрмасди, аксинча, ақлини ишлатиб, қутулиб қолар эди.

Шариат томонидан юклатиладиган вазифалар ақли бор мавжудотга буюрилади. Шунинг учун ҳам ақлидан озиб қолган инсонларга узрли деб қаралади ва уларнинг шариатга хилоф қилган ишлари гуноҳ ҳисобланмайди. Ҳайвонларнинг шариат ҳукмларига таклиф қилинмаганлиги, уларнинг охиратда жавобгарликка тортилмаслиги ҳам айнан ақли йўқлиги учундир.

Сиз Қуръони Каримнинг Сабаъ сурасидан келтирган мисол эса Сулаймон алайҳиссаломнинг мўъжизаларига далилдир, ҳайвоннинг ақли борлигига эмас.

Валлоҳу аълам.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077

Топ рейтинг www.uz Openstat