Ассалому алайкум! Шом тушгач усти беркитилмаган овқат ва сувларга шайтон эрталабгача бавл қилиши ростми? Ўша нарсадан еган одамнинг дуолари қабул бўлмаслиги-чи?
- Ва алайкум ассалом! Бавл қилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йилнинг қайсидир бир кунида осмондан бало ёғилиши ва усти очиқ идишларга тушишини айтганлар. Шунга биноан ҳеч бўлмаса бирор чўпни-да қўйиб қўйишни тавсия қилганлар. Валлоҳу аълам!