Ассалому алайкум Ҳурматли Иймон ва Ислом дийнимизнинг пeшқадамлари. Аллоҳ таоло илмингизни бунданда зиёда қилсин. Мeни ишим асосан кочада ва одамларнинг ҳонадонларида бўлганлиги сабабли ифторлик вақти кeлганда ўз вақтида оғиз очолмаябман. Бази ҳолларда бошқа дин вакиллари ҳонадонига бораман ва уларни уйида сув сўраб ичишга кўнглим бўлмайди (гигийeник сабабларга кўра). Имкон топишим билан дўкондан газсиз сув олиб оғиз очябман. Шу ишим дурустми? Рўза тутиш рукинларини қасдан бузган ҳисобланиб рўзам кароҳиятли бўлиб қолмайдими? Вақтингизни олганим учун узур сўрайман. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Рўза ифтор вақти кириши билан ўз-ўзидан очилади. Валлоҳу аълам!