Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиловат савобини бағишлаш

11:59 / 16.02.2021 | Husniddin | 1350

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Қуръон тиловат қилиб ўтганларга бағшида этганларми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бағшида қилганлари ҳадисларда келмаган. 

Ҳадисларда отасининг номидан ҳаж қилиш сўралганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жоиз деганлар. Ўзгалар томонидан қурбонлик қилишни ҳам ўзлари кўрсатиб берганлар. Садақаи жорийялар қилиб ўзи истаган кишилар номидан садақалар қилишга рухсат берганлар. Шу ва бу каби жуда кўп ривоятларга асосланиб уламоларимиз оят ва ҳадисларни ҳаммасини ўртага жамлаб, умумий бир қоида чиқарганлар. У қоида: инсон савобли амалларни бажариб, Аллоҳдан қабул қилишини сўраб, савобини ўтганларга бағишлаш мумкин деганлар. Қуръон тиловат қилиш ҳам савобли амаллардан. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat