Ассалому алайкум! Мани бир оёғим яхши букилмайди. Намоз ўқигани масжидларга борганимда намоз вақти бошимни жойнамозга қўйганимда ҳалиги чап оёғим орқамдаги одамни бошига тeгиб кeтади. Бир хил пайтлари яъни манга масжиддаги жой намозлар кичиклик қилади. Ёки саждадан тураётганимда олдимдаги одамни юмшоқ жойи бошимга тeгиб кeтади. Ўшанда намозим бузиладими? Ёки икки оёғимни қиблага узатиб намозимни ишора билан ўқийвeрайми?
Ва алайкум ассалом! Пешонангизни ерга қўйиб сажда қилинг. Бунинг учун энг чеккадан орқангизда ҳеч ким турмайдиган жойни танланг. Сажда қилишга имкониятингиз бўлатуриб ишора билан ўқишингиз жоиз бўлмайди. Фарз адо бўлмайди. Бош тегиб кетиши намозни бузмайди. Валлоҳу аълам!