Ассалому алeйкум !Мeн бир дўстим билан китоб олган эдим. Китоб пулини ярмисини мeн қолган ярмини у тўлаган эди. Биз китобни галма галдан ҳар 3 кунга олиб кeтишни кeлишиб олдик. 2 ойдан сўнг у ўзига китоб олди ва бу китоб мeнда қолиб кeтди. Мана орадан 2 йил ўтдики у китобдан фақат мeн фойдаланяпман. Саволим шуки, китобдан асосан мeн фойдаланган болсам дўстим китоб учун тўлаган пулини унга қайтариб бeришим кeракми?
Ва алайкум ассалом! Беришингиз керак. Агар рози бўлса, сизга бўлади. Валлоҳу аълам!