Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаром аралашган пул

19:09 / 26.12.2022 | Umidjon | 662

Ассалому алайкум! Менинг даромадим блогерликдан асосий ишим телеграмда каналлар йуритиш. Рекламадан пул топаман. Диний ва янгилик каналларим бор. Мен осон пулни танлаб қимор рекламасини олдим катта пул евазига. Бу пуллар ҳалигача бор. Ва бу пуллардан анча пайт фойдаландим тирикчиликка. Онам бетоблар ишлагани четга чиқолмайман. Ўзимизда кунлик ишга чиқсам онами дори дармонига йетмайди. Қимор реклама қилиб топган пулимдан афсусдаман тавба қиламан. Ўша қимордан аралашиб қоган пулларимга яна ўз ишимда тўғри ёълга фойдалансам бўладими. Мисол. Кунлик ишда 4 млн топсам телеграм канал йуритиб рекламадан 10 млндан ортиқ топа оламан ехсонҳам қиламан. Онамни даволатаман. Жоиз бўлса блогерликка қайтаман ёки оҳиргача кунлик ишда ишлайман


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қиморни рекламасидан тушган пулларни савоб умид қилмай садақа қилиб юборинг. Қилган ишингиз учун тавба қилинг. Истиғфор айтинг. Акс ҳолда сизнинг рекламангиз туфайли қиморга илашиб қолганларнинг гуноҳи охиратда сизга юкланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat