Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

09:25 / 14.06.2017 | Kahaber | 4406

Ассалому алайкум! Саййидул истиғфор дуоси ва унинг фазилати ҳақида маълумот берсангизлар.
2). Рамазонда 1 та нафл ибодати 1 фарз ибодати ўрнига ва 1 фарз ибодати 70 та фарз ибодати ўрнига ўтиши ҳақида билдик. Агар банда Рамазон ойида қазо намозларини ўқиса унга неча қазо намози соқит бўлади?
3). Таҳоратсиз ҳолда Қуръон Карим иловасини (юкланган шаклини) телефонда олиб юриш ва ўша телефондан фойдаланишнинг ҳукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1).

عَنْ شَدَّادِ بْنِ أَوْسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَيِّدَ الْاِسْتِغْفَارِ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، وَأَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ لَكَ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ. وَمَنْ قَالَهَا مِنَ النَّهَارِ مُوقِنًا بِهَا فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُمْسِيَ فَهُوَ مِنْ أهْلِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ قَالَهَا مِنَ اللَّيْلِ وَهُوَ مُوقِنٌ بِهَا فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُصْبِحَ فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Истиғфорнинг саййиди «Аллоҳумма анта роббии. Лаа илааҳа илла анта. Холақтаний. Ва ана абдука ва ана ала аҳдика. Ва ваъдика мастатоъту. Аъуузу бика мин шарри маа сонаъту. Абууъу лака би неъматика алайя. Ва Абууъу лака би занбий. Фағфир лий. Фа иннаҳу лаа яғфируз-зунуба иллаа анта», демоғингдир. Ким уни ишонч билан наҳорда айтса, ўша куни кеч киришидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур. Ким уни ишонч билан кечаси айтса, ўша куни тонг отишидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлади». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган. Маъноси: «Эй Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен мени халқ қилдинг. Мен Сенинг бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Сендан ўзим қилган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматингни эътироф қиламан. Сенга гуноҳларимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан бошқа ҳеч бир зот гуноҳларни мағфират қилмас». Ушбу «Саййидул истиғфор» номи ила машҳур бўлган дуони ўқиб юришни кўпчилик азизлар одат қилишган. Дуони яхшилаб ёд олиб, ўқиб юрмоқни ҳар бир мусулмон одат қилиши лозим. ("Руҳий тарбия" китобидан). 2). Бир марта ўқиса битта қолдирган намозини ўқиган бўлади. Бу ердаги гап адади ҳақида эмас, савоби ҳадида бўлган. Ҳажга бориб Байтул Ҳаромда икки ракъат қазо ўқиб юз минг ракъатли қазоим адо бўлди дейиш тўғри эмас. Қазо нармозларини ҳар қачон ўқилганда ҳам қандай қазо қилинган бўлса ўшандай адо қилиш фарз. 3).  Мусулмон одам доим таҳоратли бўлиши афзал. Айниқса, Қуръони Каримни тиловат қилганда. Телефонда бўлганда фатво бўйича баъзилар таҳорат шарт эмас, дейдилар. Аммо афзалини тутган яхши. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat