Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пирнинг вазифалари

14:41 / 29.10.2017 | Muhammadyusuf | 7573

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, пирга қўл бeриш яъни байъат қилиш дeвона бўлиш тўғрими? Бир тақволи одам бор, лекин  жума намозига чиқмайди. Нега десам пиримиз чиқманглар деган дейди. Ўзи пирни бeрган вазифаларини бажариш қанчалик муҳим? Шуни тушунтириб бeрсангизлар, илтимос. Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатга қилчалик зид иш тутган тариқат сохтадир. Сиз Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб “Тасаввуф ҳақида тасаввур” номли китобини ўқинг. Ҳозирда кўпчиликнинг тақвони ўлчайдиган тарозиси ҳам бузилган. Ўзларига пирларни кашфи, тушлари, қалбига келган хаёлларини ҳужжат деб билиб, Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган амалларни бир пулга олишмайди. Жума намози оят билан фарз қилинган бўлса, қандай қилиб қасддан уни тарк қилувчиси тақводор бўлиши мумкин. Бу ҳолат, араб ҳарфларини ҳам билмайдиган фолбин ва кинначиларни олим деб билишга ўхшайди. Фарқи улар "одамларим" дейишса булар "пирларимиз" дейишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat