Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо рўза ва намозлар

10:12 / 15.06.2017 | Imronjon | 3787

Ассалому алайкум! Бераётган жавоблар учун сизларга катта раҳмат. Хизматда юрган ҳарбийлар, милиция ходимларни йиллаб тутмаган рўзаси ва ўқимаган намозлари ҳукми қандай бўлади? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биз барчамиз бу дунёга келдик, ёшликда ўйнадик, ўқиш даврида ўқидик, оила қуриш керак бўлган вақтда оила қурдик, фаровон ҳаётимизга сабаб бўладиган касб-ҳунарлар насиб бўлди, хулласки бу дунёда бир инсон қандай гўзал ҳаёт кечириши мумкин бўлса Аллоҳ таоло бизларга шуни насиб қилди. Қўлимиздан келганича Аллоҳ таолонинг фарз қилган амалларини ҳам адо қилсак, ин шаа Аллоҳ охиратимиз ҳам обод бўлади. Уларнинг хизматлари муҳимлиги барчага маълумдир. Халққа садоқат билан иш тутсалар, ажрлари ҳам ин шаа Аллоҳ кўп бўлади. Улар ҳам мусулмон ва мусулмон фарзандларидирлар. Ҳар бир иймон келтирган мўминга Аллоҳ таоло беш вақт намоз ва рамазон рўзасини фарз қилган. Хизмат билан биргаликда Аллоҳ таолонинг амрларини ҳам бажаришлари керак. Хизмати бу дунёсининг обод бўлишига сабаб бўлса, рўза ва намозлари охиратларининг обод бўлишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat