Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зулм

00:00 / 15.05.2011 | eski savollar | 956
Ассалому-алайкум Шайх хазратлари,Мен укам билан Россияда ишлаяпмиз,охирги пайтларда ишларимиз юришмай колди, Мен узим Россияда 6 йилдан бери бир кавказлик чечен билан ишлашиб юрган эдим бундан 2 йил олдин мен унга сенда ишламайман бошка иш топганим хакида айтдим, чунки у менга керакли ишни ва иш хакини бера олмасди.Шундан кейин у мени яшайдиган ерга милицияни юборди, милиция менга шарт куйди сен шу чеченда ишлайсан ёки Узбекистонга депортатция киламиз дейишди, кейин мен шу чеченда документларимни тахлаб олмагунимча ишлашга мажбур булдим.Якинда мен укам шу чечен билан келишмай колдик биз унга сенда ишламаймиз 6-7йил ишладик биз бошка ишда ишламокчилигимизни айтдик у яна бизни олдимизга яна милицияни юборди лекин бу сафар бизни документларимиз тахланган эди,милиция хеч нима кила олмади, Кейин мен узим учун укам учун куркдим ва эски дустим кавказлик чечен Алидан ёрдам сураб ва булган вокеяни айтиб бердим,Шунда у бизга сизлар у ерда ишлашни хохламасанглар сизларни хеч ким мажбурлай олмайди ва ёрдам беришга суз берди.Кейин бу икки чечен уртасида кутилмаган катта уруш булиб кетди хатто бир бирини улдиришга кам колди.Дустим бизга биз мусулмонмиз сизларни у кул деб хисоблаяпти деди ва мен бунга йул куймайман деди, Кейин мен у чечен йулда учратдим у менга Узбеклар хаммаси Россияда кул булиб ишлаяпти сен хам барибир менда ишлайсан деб айти.Мен ундан куркканим сабабли яна дустимга айтдим яна уришиб кетдилар.Лекин шу диаспоранинг катталари битта узбек деб чеченлар бир бирини улдириб куймочилар деб дустимни каттик хафа килдилар коидилар.Дустим мени ва укамни бошка шахарга олиб ишга жойлаштирди.Хозир биз жуда кийин ахволдамиз мен яхши иш яхши даромад топаман деб узимни хам укамни дустимни кийин ахволга солиб куйдим, илтимос менга маслахат беринг мен тугри иш килдимми ёки ношукурликми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Менимча, тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat