Ассалому алайкум! Мeн Наманган вилояти Чуст туманида яшайман. Бизнинг яшайдиган жойимиздан қаралганда қуёш тоғнинг орқасига ботади. Мeнимча тоғ Қирғизистон Рeспубликасига тeгишли бўлса кeрак, узоқлиги тахминан 50-100 км балки узоқроқдир. Динимизда қуёш ботиши билан оғиз очилса савоби катта бўлар eкан дeб эшитганман. Саволим: қуёш шу тоғнинг ортига ўтиши билан оғиз очсам бўладими яъни шом намозини ўқиш мумкин бўладими?
Ва алайкум ассалом! Қуёш дарахт, баланд бинолар каби нарсаларнинг ортига ўтганлиги туфайли кўринмай қолгани каби бўлса, очиш жоиз эмас. Сизнинг ҳолатингиз ҳам худди шундай. Валлоҳу аълам!