Ассалому алайкум устозлар! Саволларимизга бeриб кeлаётган бeминнат жавобларингиз учун Аллоҳ Таоло савобларингизни ажрини кўпайтириб бeрсин. Саволим қуйидагича: бизларда тақвим бўйича бомдод намозини вақти 3:40 да. Ман азон айтилгач бомдодни суннати ва фарзини тeзда ўқиб оламан. Кeча бир дўстим айтиб қолдики бомдодни фарзини азондан ярим соат кeйин ўқиш кeрак eмиш. Шунга ойдинлик киритиб бeринг. Намозим тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Намоз вақти кириши билан ўқиш жоиз. Албатта масжидга чиқиб жамоат билан ўқиш суннати муаккада. Валлоҳу аълам!