Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен закот ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасман. Бу йил закот 11 милион 475 минг деб белгиланганини эшитдим. Ота-онам билан домда турамиз, ҳали қуриб битказилмаган участкамиз ҳам бор. Унинг қурилиши ҳали ҳам давом этмоқда. Ўша участка ҳам шу нисоб ичига кирадими? Мен закот беришим керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Участкани қуриб битказиб, сотиш мақсадида олинмаган бўлса, ундан закот берилмайди. Сотиш учун олинган бўлса закот берилади. Валлоҳу аълам!