Ва алайкум ассалом! Бу ерда кўпинча мақсадга қаралинади. Одатда тижоратчилар қўлга кирган нарсанинг фойдаси чиқиши билан сотиб юборишади. Қурилиш молларини ҳам фойда бўли қолса сотиб юборман, чиқмаса уйга ишлатиб юбораман – деса закот беради. Сотиш мақсади бўлмай фақат қурилиш учун олинган бўлса, закот берилмайди. Валлоҳу аълам!