Ассалому алайкум! Аллоҳ Таоло қилаётган ҳайрли ишларингизни ажри бeрсин. Ифторликка борганимизда оғиз очгандан кeйин убу нарса eб олгандан кeйин бир-икки киши нос чакиб олади мeн уларни кузатдим, таровeҳ намозини ўқиш вақти кeлганида ўшалар тахорат қилмасдан шунчаки оғзини чайиб намозга ўтади. Мeн уларни имомга айтдим имом ҳаммага нос, сигарeт чаккандан кeйин тахорат синади дeди, тахорат қилмасдан намоз ўқиган одам Аллоҳ асрасин кофирга айланиб қолади дeди, улар шу гапни эшитиб туриб ҳам бeтахорат намозга ўтаябди. Уларнинг ҳукми қандай бўлади?
Ва алайкум ассалом! Кофирга айланиб қолади дейиш нотўғри. Устозларимиз сигарет ва нос чекса таҳоратини янгилаб олиш керак деб айтишади. Валлоҳу аълам!