Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратхона ва Қассобчилик ҳақида

00:00 / 14.04.2010 | eski savollar | 3420
Ассалому алайкум муҳтарам Шайх Ҳазратлари.Мени бир ко'зи ожиз ибодатлик биродарим бор. У инсон сиздан ушбу саволларга жавоб олиб беришимни илтимос қилганди. 1-савол:О'ша биродаримиз янги иморат қурдираётган экан. Таҳоратхона ва ҳожатхонани ҳам о'з шароитига мослаб қилдирмоқчи. (я'ни ко'зи ожиз бо'лгани учун таҳоратхона ва ҳожатхонани яшайдиган ҳонасига яқинроқ қилиб ёки ичига...). У биродаримнинг айтишича қиш шароитида қийинчиликлар бо'лгани учун шундай ишга қо'л урибди. Қуруқчилик кунларда бу нарсага ҳожат ё'қ экан. Ҳожатхонада эса ҳозирги масжидлар ҳожатхонасига қо'йиладиган мосламалардан фойдаланмоқчи экан. Табиийки бу ҳолда нажосатга сув аралашади. Қишлоқ шароитида бундай ҳолда ҳожатхона қуриб ишлатса бо'ладими. (Айнан ушбу биродаримизнинг шароитидан келиб чиққан ҳолатда) 2-савол:Халқ қассоблари орасида қуйидагича гап юраркан. Я'ни мол со'йилаётганда аслида жуфт бо'лган а'золар агар тоқ чиқиб қолса, о'ша молни со'йган қассоб қассобчилик қилишни ташлар экан. Савол берувчининг та'кидлашича савол туг'илган даврада молнинг айнан БУЙРАК а'зоси гапирилган экан. Шу масала ҳақида шариатимизда бирор ҳукм борми?Муҳтарам Шайх Ҳазратлари, Алҳамдулиллаҳ мана бир неча ойдирки ко'п биродарларимизнинг саволларига сиздан жавоб олиб бериб туришлик бахти мушарраф бо'либ турибди. Ушбу саволларнинг берувчилари қо'йилган масалалар илмли биродарларимизни ҳам о'йлантириб қо'яётганини такидлашади. Шунинг ушун о'зингиздан то'г'ри шариат ҳукмини со'раб ко'п маротаба мурожаат қилганмиз. Агар саволларимизда камчиликлар бо'лса ма'зур тутгайсиз. Аллоҳ икки дунёда юзингизни ёруг' қилсин. Ассаламу алайкум wа Роҳматуллоҳи wа Барокатуҳу.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бўлади.2. Қассоблар тўғрисидаги мазкур гапнинг асоси йўқ. Унга ишонмаслик керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat