АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ ВА МАҒФИРОТУҲ!Муҳтарам Шайх Ҳазратлари! Ижозатингиз билан Сизга 2 савол билан мурожаат этмоқчи эдим. 1) Баъзи қишлоқларда намоз таълими суст, коъпчилик масжидга фақат Жума намазига келишади, шуни назарга олиб, таълим мақсадида жума намозининг суннатларини жамоат билан жаҳрий оъқиса буладими? 2) Киши агар турли юқумли касалликлар ҳасталанган даврда Жумъа ёки Ийд намазларида иштирок этишига қандай қаралади? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур изҳор этаман, раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Бўлмайди. Таълимни алоҳида қилиш керак.2. Эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда иштирок этган афзал.