Афсуски, сиз айтган ноқулайлик бор. Мазкур имом бечора ҳам гапиравериб чарчаган бўлса керак. Баъзи кишилар, илмсиз бўлса ҳам, аввал ўқишганкуга ўхшаш гаплар ила бу камчиликни тўғрилашга тўсиқ бўлмоқдалар. Имкони йўқ пайтда йўл қўйилган хатони масжид ўрнида турса ҳам унинг ичида қиблага юзланиш имконини ишга солиб тўғрилаш мумкин. Аммо бу нарса бир неча масжидда бардавом муаммо бўлиб турибди. Одамларимиз инсоф билан бу хатони тўғрилашлари керак.