Ассалому алайкум! Биз хусусий корхона (фирма) сифатида шартномалар асосида ишлаймиз, Бирор Буюртмачи билан оғзаки шартнома билан иш бошлашга тўғри келади. Шунда иш тақсимловчи устамиз иш бераётганда ёлланма ишчиларга агар кунлик ишласанг фалон сўм иш хақи бўлади, лекин умумий ишни бажариб бўлсак иш хажмларини Буюртмачига топширсак, харажатлар чиқариб ташлангандан сўнг бажарган ишингизга қараб хисоб-китоб қиламиз ва соф фойдадан маошингизни оласиз дейди. Кунлик ишчилар маоши берилади, лекин айрим холларда йиллаб Буюртмачи пул бера олмаса шу келишув асосидаги фойдадан маош олмокчи бўлган ишчиларни маоши кандай тўланади ёки улар воз кечиб кетишлари керакми ёки Буюртмачи бажарилган ишга пул беришини кутиб юраверадиларми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Сизлар аввало ҳар бир ишингизни иш ҳақи аниқ келишув остида қилиб ёзма равишда олиб боринглар. Шунда бошлиқ сизлардан қиёматгача қарз бўлиб қолаверади. Валлоҳу аълам!