Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабристонда маросим

15:06 / 30.03.2016 | Abdulaziz Po`latov | 2551

Ассалому алайкум! Бизнинг маҳалла қабристонида (кириш ҳовлисида) ҳар йили баҳор ойида худойи қилинади. Мол сўйилиб таом пиширилади ва ҳамма олиб кeлинган нарсалар столга қўйилиб, маҳалла аҳли биргаликда тановвул қилишади. Табийки ободончилик ишлари ҳам бўлади. Домла олиб кeлинади ва дуойи фотиҳа қилинади. Тушунишим бўйича қабристонда таом тановвул қилиш мумкин эмас. Саволим шуки динимизда бу масалага қандай қаралади? Азиз ва муҳтарам устозлар шу масалани иложи бўлса далиллар билан шарҳлаб бeрсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Жоиз. Қабрлардан алоҳида бўлса, унинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Ҳамма топганини бир жойга олиб келиб, ейиш борасида қуйидаги ҳадис бор.

ЕГУЛИКДА, ҲАЛФАНАДА ВА ТОВАРЛАРДА ШЕРИКЧИЛИК ҚИЛИШ ҲАМДА ЎЛЧАНАДИГАН ВА ТОРТИЛАДИГАН НАРСАЛАРНИ ЧАМАЛАБ ЁКИ ҲОВУЧЛАБ-ҲОВУЧЛАБ ТАҚСИМЛАШ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ ҲАҚИДА

لَمَّا لَمْ يَرَ الْمُسْلِمُونَ فِي النَّهْدِ بَأْسًا أَنْ يَأْكُلَ هَذَا بَعْضًا، وَهَذَا بَعْضًا وَكَذَلِكَ مُجَازَفَةُ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ، وَالْقِرَانُ فِي التَّمْر

Мусулмонлар ҳалфанада буниси (овқатнинг) бир қисмини, наригиси бошқасини ейишининг ҳечқиси йўқ деб билгандан кейин, тиллани кумушга чамалаб бериш ва хурмони жуфт-жуфт олишда ҳам худди шундай бўлади.* Изоҳ: Олиму обид, каттаю кичик – барча мусулмонлар қадимдан ўзаро ҳалфана қилган егуликларидан ейишда униси бир тур нарсаларини, иккинчиси бошқа бир бўлагини ейишининг зарари йўқ, деб билишган. Шунга қараганда, тиллани кумушга чамалаб алмаштириш ҳам мумкин бўлади. Аммо тиллани тиллага, кумушни кумушга чамалаб алмаштириш жоиз эмас. Шунингдек, мазкур қоидага кўра, икки киши ўрталаридаги хурмони ейишганда бири биттадан еса, иккинчиси иккитадан, жуфтлаб олиши ҳам мумкин, чунки ҳалфанада ҳам ҳамма бир хил ва бир тур нарса емайди, балки ўртада тафовут бўлиши табиий. Бундан сақланишнинг имкони бўлмагани учун, бу каби тафовут эътиборга олинмайди. Шарти шуки, ҳалфанада ўзаро розилик бўлиши лозим. •    Ушбу гап ҳам асл матнда тарожумга – бобнинг сарлавҳасига тегишли, лекин қулай ва тушунарли бўлиши учун ажратиб келтирилди.(“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat