Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хизмат сафари ҳақида (Командировочный)

00:00 / 19.07.2012 | eski savollar | 2933
Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва барокотуҳ Ҳазрат!Сизни кириб келган муборак Рамазон ойи билан табриклайман. Аллоҳим Сизни ўз паноҳида асрасин, барча мусулмонлар бахтига соғ-омон бўлиб юринг. Устоз иш жойдан кўпинча хизмат сафари(командировочный)га чиқамиз. Ходимлар хизмат сафари мобайнида турли хил ишлар билан турли жойларга боришга тўғри келади ва бу ҳолатда ишлатиладиган пул ходимнинг қайси транспортда юришига боғлиқ, агар ходим хизмат сафари учун ўзига ажратиладиган пулни эконом қилмоқчи бўлса автобусда ёки метрода юриши мумкин. Ва бунда пулни эконом қилиб қолади. Мана шу эконом қилиб қолинган пулни ходим ўзига олиб қолса бўладими ёки эконом қилиб қолган суммани корхонага қайтариш керакми? 2 ҳолат. Агар ходим хизмат сафарига қанча пул кетишини аниқ билса ва билиб туриб корхонадан ўша кетадиган пулдан кўп миқдорни олса бўладими (бунда корхона ходимнинг қанча пул кеткизишини билолмайди, лекин кунлик лимит бор)? Устоз мен бир неча марта хизмат сафарида бўлганман ва корхонадан ишлатганимдан кўра кўпроқ пул олганман. Бу каби ҳолатни бошлиқларнинг ўзи ҳам билишади ва бунга кўз юмишади. Чунки шунақа қилишмаса ходимлар ҳам бу каби хизмат сафарларига чиқмай қўйишади. Устоз мен мана шу хизмат сафарлардан эконом қилиб қолган пулларимни аниқ билмийман, энди бу пуллар менга ҳаромми ёки ҳалол? Ҳаром бўлса бу пулларни чамасини олиб ўта камбағал одамга беришим тўғри бўладими ёки корхонага қайтаришим керакми? Саволим чўзилиб кетгани учун узр сўрайман!Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва барокотуҳ!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳаммаси пул эгасининг розилигига боғлиқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat