Ассалому алайкум! Муҳтарам устозлар, бир йигитнинг камгаплик ҳақидаги саволига пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оиладаги, савдодаги, одамлар орасидаги ўзларини тутишдаги одобларини диққат билан ўрганинг дeбсизлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини тутиш одобларини қаeрдан ёки қайси манбаадан тўлиқ ўрганиб малумот олишимиз мумкин?
Ва алайкум ассалом! “Шамоили Термизий” ҳамда Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" китобининг 19-жузи “Оламларга раҳмат пайғамбар” китобларини олиб ўқинг. Валлоҳу аълам!