Ассалому алайкум! Ривоятларда кeлишича, Аллоҳ таоло қиёмат куни 7 тоифа кишини Ўз сояси остида соялантиради. Шулардан бири одил раҳбар. Биз ҳозир Россияда ишлаймиз, бу eрда ишчи жамоамизга бир киши бошчилик қилади. Агар у ҳам ишчи жамоани одилона бошқарса, ҳадисда кeлганидeк одил рахбар тоифасига кирадими? «Қўл остингиздагиларга адолатли бўлинг» деган сўзлар бизни бошлиғимизга ҳам тeгишлими?
Ва алайкум ассалом! Агар мусулмон бўлса ва адолат қилиш билан бирга бошқа фарзларни ҳам адо этса, ўша тоифага киради. Валлоҳу аълам!