Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, кўпинча кўчада юрган вақтимда ичимда суралар ўқиб юраман. Шундай вақтларда ёнимдан катта ёшли инсонлар ўтиб қолишса, уларга салом бeришим мумкинми?
Ва алайкум ассалом! Оятни охирига етказиб, салом беришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!