- Ҳеч ким бу ҳақиқатларни билишдан қайтарган ҳам, қайтарилган ҳам эмас. Бу ерда саҳобаи киромларга тил теккизишдан қайтарилган. Бўлиб ўтган ҳодисаларга муносабат билдираман деб мусулмонлар орасида ихтилоф чиқаришдан қайтарилган. Аҳли Сунна ва жамоа мазҳабининг бу масалалар бўйича қарашлари маълум ва машҳур уларни ўрганишни ҳеч ким ман қилмаган. Фақат бизда бу ҳодисалар бўйича ўз тилимизда етарли адабиёт йўқ, холос. Ҳар ким ўзича гапирса хато қилиш эҳтимоли кўп. «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг фазлларига оид жузида мазкур маълумотлар тақдим қилинган.