Намозда кўп амал деб аталган амални қилган одамнинг намози бузилади. Икки қўлга муҳтож бўладиган ёки намозхон кўп ҳисоблайдиган ёхуд назар солувчи буни қилаётган одам намоз ўқимайди деб гумон қиладиган иш кўп амалдир. Сиз қилган ишда намоз бузилмайди.