Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Юзтубан ётиш ҳақида

18:54 / 13.07.2017 | solix | 6977

Ассалому алайкум! Гўзал динимизда мўмин инсоннинг юзтубан ётишидан қайтарилган экан, мeн бу ҳолат ҳақида яқинда хабар топдим. Мeнда савол туғилди, юзтубан ётишдан айнан нима учун қайтарилганмиз? Қуръонда кeлганми ёки суннатдами? Инсон юзтубан ётса гунохкор бўладими? Аллоҳ илимларимизни зиёда қилсин! Жавобингиз учун аввалдан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ибн Тихфа ал-Ғифорийдан ривоят қилинади: «Унга отаси хабар беришича, у суффа асҳобларидан бўлган ва қуйидагиларни айтган: «Кеча охирида масжидда ухлаб ётган эдим, биров олдимга келди. Мен юзтубан ётган эдим. У мени оёғи билан туртиб: «Тур, бу Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган ётиш», – деди. Бошимни кўтариб қарасам, тепамда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турган эканлар». Ҳадисдан маълум бўладики, юзтубан ётиш мўмин-мусулмонлик одобига зид экан. Бундай ётишнинг уйқуга ҳам, саломатликка ҳам зарари борлиги маълум. Аллоҳ таоло хуш кўрмайдиган бундай ётишдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қайтарган эканлар. Абу Умомадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда юзтубан ухлаб ётган бир кишининг олдидан ўтаётиб, уни оёқлари билан туртиб: «Тур, бу – жаҳаннамий ётиш», – дедилар». Бу ҳадис аввалги ҳадиснинг маъносини такрорлаб келган. Бу тарзда ётиш шариатимизда дуруст эмас экан, бунга ўрганиб, одат қилиб қолганлар уни дарҳол тарк қилишлари лозим ва лобуддир. Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Албатта бу дўзах аҳлининг ётишидир” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat