Ва алайкум ассалом! Дада деб чақиришнинг зиёни йўқ, чунки бу ўринда мажозан дада дейилган бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир саҳобийга қараб “Отам ва отанг дўзахда” деган ҳадисларини шориҳлар “отадан Абу Толибни назарда тутганлар” дейишган. Аммо ўз отасидан воз кечиб бошқани отам деб даъво қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!