Ассалому алайкум! Устозлар, мен сетевой маркетинг компаняларда ишлаш гуноҳ пули ҳаром деган жавобиларни ўқигандим. Ўзим учун хулоса чиқаргандим ва ташагандим. Лекин бир танишим ҳам ишларди, яқинда кетганимни эшитиб “бекор ташабсиз менга ўзаро қариндош шайх ҳазратнинг жиянлариям СИЭЛ деган сетевой компанясида ишлидила, ман ҳам бу ишни бошлашдан олдин гуноҳ гуноҳмаслигини суриштириб кейин бошлаганман ҳазрат ҳам бўлади деган эканлар, махсулотни устига пул қўйиб сотмасез бўлди, хар ой берадиган ойлиги ҳалол” деди. Шу ростми?
Ва алайкум ассалом! У одам бу иш борасида нотуғри хулоса чиқарибди, у каби жойларда Ҳазрат раҳимаҳуллоҳнинг жиянларидан бирортаси ҳам ишламайди. Мабодо ишлаётган бўлса ҳам Ҳазратимизнинг фатволарига хилоф иш тутибди. Ҳазратга баъзи бир кишилар ишларини тафсилотини тўлиқ баён қилмаган ҳолатлари ҳам бўлар эди. Бу тармоқли маркетингдаги 10та ёлғон борлиги маълум бўла туриб Ҳазратимиз рухсат беришлари мумкин эмас. Валлоҳу аълам!